Линклар

Франкфуртдаги полиция биноси олдида ўқ узилиши оқибатида 3 киши яраланди


Германиянинг Франкфурт шаҳри кўчаларидан биридаги полиция биноси олдида содир этилган отишмада камида уч киши ярадор бўлди.

Хабарларда айтилишича, одамларга қарата юриб кетаётган автомашина ичидан туриб ўқ узилган. Гувоҳларга кўра, камида ўн марта ўқ отилган.

“Бу жиноят ортида ким тургани номаълум, фақат бу иш жиноий гуруҳлар томонидан амалга оширилган, деган тахмин мавжуд холос”, деб билдирган маҳаллий матбуотга полиция расмийлари.

Ўқ отган одамлар яширинишга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG