Линклар

Тошкентнинг Чилонзорида қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди


Тошкент шаҳри кўриниши.

Тошкент шаҳри кўриниши.

Тошкентнинг Чилонзор туманида кенг миқёсли қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда 5 май куни AsiaTerra нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Тошкентда ёзда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити олдидан пойтахт қиёфасини ўзгартириш дастури асосида Чилонзордаги барча эски бинолар, вақтинчалик қурилмалар, жумладан, кафе ва автобус бекатлари ҳам бузилмоқда.

Чилонзордаги қайта қуриш Тошкентда ўтган йилнинг августида бошланган кенг миқёсли реконструкциянинг бир қисми ҳисобланади.

Ўзбек матбуотининг хабар беришича, асосан президент трассаси бўйидаги бинолар реконструкция қилинмоқда.

Ўзбекистон вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 5 апрелда қабул қилинган Тошкент транспорт инфраструктурасини мукаммаллаштириш тўғрисидаги қарорига кўра, қатор кўчаларни кенгайтириш ҳам назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG