Линклар

logo-print

Москвада террорчиликда гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди


Москвада террорчиликда гумонланиб қўлга олинган 12 кишидан 9 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Россия ва 1 нафари Қирғизистон фуқаросидир. Бу ҳақда пайшанба куни Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

4 май куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати “қатор террорчилик ҳужумларини амалга оширишни режалаштирган Марказий Осиёдан келган фуқаролар гуруҳи қўлга олингани”ни билдирган эди.

“Новости” агентлигининг ёзишича, марказий осиёликлар Москвада ўтказилган аксилтеррор амалиётлари пайтида қўлга олинган.

Федерал хавфсизлик хизмати маълумотномасида таъкидланишича, “қўлга олинган шахслар Сурия ва Туркия ҳудудида фаолият юритаётган халқаро террор ташкилотлари раҳбарлари кўрсатмаси асосида ҳаракат қилган”.

“Инфтерфакс” агентлиги қўлга олинганлардан катта миқдорда қурол ва портловчи моддалар мусодара қилинганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG