Линклар

Суриялик қочқинлар лагерига ҳаводан зарба берилди


Қочқинлар лагери бомбардимондан сўнг.

Қочқинлар лагери бомбардимондан сўнг.

Сурия шимолида қочқинлар лагерига ҳаводан зарба берилиши оқибатида камида 28 одам ҳалок бўлди.

Бомбардимон қилинган қочқинлар лагери Суриянинг Туркия билан чегарасига яқин жойда жойлашган эди. Бу ҳақда қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси пайшанба куни хабар берди.

Хабарда айтилишича, Идлиб вилоятининг Сармада шаҳрида жойлашган лагерь пайшанба куни куннинг иккинчи ярмида бомбардимон қилинган.

Лагерга ҳаводан туриб ким ҳужум қилгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG