Линклар

Назарбоев ер сотилишига асос яратувчи қонунга мораторий эълон қилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ўтказилган норозилик намойишлари ортидан пайшанба куни қишлоқ хўжалик ерларини сотишга асос яратган қонунга 2017 йилгача мораторий эълон қилди.

Қозоғистонда Ер кодексига киритилган ўзгартишларга қарши намойишлар 24 апрелдан бошланиб кетган эди. Намойишларда норозилар ҳукуматга қарши чақириқларни айта бошлаган. Намойишчилардан айримлари ҳибс қилиниб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

Назарбоев дастлаб норозлик намойишлари фитначилар томонидан уюштирилаётганини айтиб чиққан, ҳукуматга мойил матбуот эса намойишларда “ғарбнинг қўли бор”лигини иддао қилган.

Қишлоқ хўжалик ерларини сотишга асос яратувчи Ер кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун жорий йилнинг 1 июлидан кучга кириши кутилаётган эди.

XS
SM
MD
LG