Линклар

logo-print

Арманистон Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олишга тайёрланмоқда


Тоғли Қорабоғда апрель ойидаги уруш пайтида замбарак отаётган арман ҳарбийлари.

Тоғли Қорабоғда апрель ойидаги уруш пайтида замбарак отаётган арман ҳарбийлари.

Арманистон ҳукумати мухолифат томонидан ишлаб чиқилган Тоғли Қорабоғни мустақил давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Озарбайжонга қарашли Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш бўйича қонун лойиҳаси 5 май куни муҳокамага қўйилган эди. Ўтган йили Арманистон ҳукумати худди шундай қонун лойиҳасини қўлламай қўйган.

Таҳлилчилар фикрича, бу орқали Ереван расмийлари Озарбайжон билан апрель ойида Тоғли Қорабоғ масаласида бўлиб ўтган бир неча кунлик уруш ортидан Бокуга огоҳлантириш йўлламоқда.

Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шаварш Кочеряннинг айтишича, қонун Озарбайжон ҳужум қиладиган бўлса парламентда овозга қўйилади.

XS
SM
MD
LG