Линклар

Туркия Бош вазири истеъфога чиққанини эълон қилди


Туркия Бош вазири Ахмад Довутўғли.

Туркия Бош вазири Ахмад Довутўғли.

Туркия Бош вазири Ахмад Довутўғли 5 май куни ўз лавозими ҳамда ҳукумрон Адолат ва тараққиёт партияси раислигидан истеъфо берганини маълум қилди.

22 майда ўтадиган партия қурултойида янги лидер сайланади. Довутўғли номзодини партия раислигига кўрсатмаслигини ҳамда ўз фаолиятини парламент депутати сифатида давом эттиришини билдирди.

Маҳаллий ва Ғарб матбуотига кўра¸ президент Ражаб Тоййип Эрдўғон билан юзага чиққан сиëсий зиддият ортидан Довутўғли ҳукуматдан кетишга қарор қилган.

Ахмад Довутўғли 2014 йил августида Эрдўғон президентликка сайланганидан сўнг Бош вазир лавозимига тайинланган эди. Бунга қадар Эодўғон 10 йилдан ортиқроқ вақт давомида турк ҳукуматини бошқариб келган.

XS
SM
MD
LG