Линклар

Россияда ўз боласини ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик аёл суд қилинмоқда


Россиянинг Тула шаҳрида янги туғилган чақалоғини ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик аёл суд қилинмоқда. Россия матбуотида хабар қилинишича, маҳкаманинг иккинчи мажлиси 5 май куни бўлиб ўтган.

Терговчилар тахминига кўра, исми келтирилмаётган Ўзбекистон фуқароси ўтган йилнинг 20 август куни Тула шаҳрининг Яблочков кўчаси 27-уй олдида янги туғилган қизчасини бўғиб ўлдирган. Уйга келгач, фуқаровий эрига чақалоқ касалхонада ўлиб қолганини айтган. Прокурорларнинг айтишича, аёлнинг эри унинг гапларига ишониб, чақалоқни шаҳарнинг мусулмонлар қабристонига олиб бориб, кўмиб келган.

Шунингдек, терговчилар тахминига кўра, айбланувчи жиноятни содир этгач, оиласи билан Ўзбекистонга қайтииб кетмоқчи бўлган. Суд мажлисида чақалоқ туғилган касалхона врач ва ҳамширалари ҳамда уни дафн этишда кўмаклашган мусулмон жамоаси аъзоси гувоҳ сифатида иштирок этмоқда.

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожир аёллар ўз чақалоқларини ўлдириши ва сотишга ҳаракат қилиши ҳолатлари кейинги йилларда тез-тез учрамоқда.

Ўтган ойда эса Хоразмда янги туғилган чақалоғини ўлдириб, зовурга ташлаб юборган аёл жавобгарликка тортилди.

XS
SM
MD
LG