Линклар

logo-print

Қозоғистонда ерни сотиш тўғрисидаги қонун жанжали яна бир вазирни истеъфога кетқазди


Ҳукумат режалари бутун Қозоғистон бўйлаб шаҳар ва қишлоқларда йирик норозиликларни келтириб чиқарди.

Ҳукумат режалари бутун Қозоғистон бўйлаб шаҳар ва қишлоқларда йирик норозиликларни келтириб чиқарди.

Қозоғистонда ерни хусусийлаштириш тўғрисидаги мунозарали қонун билан боғлиқ жанжал ортидан яна бир вазир ишдан кетди. Қозоғистон президенти маъмуриятининг билдиришича, Қишлоқ хўжалик вазири Асилжан Мамитбеков 6 май куни истеъфога кетган. Бир кун аввал президент Нурсултон Назарбоев вазирни ўз лавозимига нолойиқликда танқид қилган эди.

5 май куни президент Назарбоев давлатга қарашли қишлоқ хўжалиги ераларини хусусийлаштиришга оид мунозарали режаларга мораторий жорий қилишидан бир неча дақиқа аввалроқ Қозоғистон Иқтисодиёт вазири Эрбўлат Досаев ўринбосари билан бирга истеъфо берди.

Айнан Досаев 30 март куни давлатга қарашли экин ерлари 1 июлдан бошлаб кимошди савдосига қўйилишини эълон қилган эди. Досаев эълон қилган режалар бутун Қозоғистон бўйлаб шаҳар ва қишлоқларда йирик норозиликларни келтириб чиқарди.

Норозилар кимошди савдосига коррупция аралашишидан хавотир билдиришди.

XS
SM
MD
LG