Линклар

Атамбаев Қирғизистон конституцияси мамлакат суверенитетига путур етказишини баён қилди


Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат конституциясининг айрим бўлмилари “Қирғизистон суверенитетига путур етказади” ва “унга тузатишлар киритлиши керак”, дея баён қилди.

Россиянинг Интерфакс агентлги 5 май куни чоп қилган интервьюда Атамбаев “бу моддалар қанчалик тезроқ тузатилса, шунча яхшироқ”, дея таъкидлади.

Атамбаев бу фиркрларни билдиришидан бир неча кун аввалроқ унинг ёрдамичиси Бусурманкул Таабалдиев БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясини миллати ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровга Қирғизистон олий суди чиқарган ҳукмни бекор қилишни талаб этганини кескин қоралаган эди. Таабалдиев комиссиянинг талабини Қирғизистон ички ишларига аралашув, дея атади.

Қирғизистон конституцияси фуқаролар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб, халқаро судларга мурожаат этишларига рухсат беради ва унда Қирғизистон ҳукумати халқаро судлар чиқарган ҳукмларни бажариши шартлиги белгиланган.

Азимжон Асқаров 2010 йилда Ўш воқеаларига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган эди. Халқаро ҳамжамият Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини билдириб келади.

2015 йилда Асқаровга АҚШнинг “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” мукофоти топширилган. Бу ҳолат Бишкек расмийларининг норозилигига сабаб бўлган. Асқаровга мукофот берилиши ортидан Қирғизистон ҳукумати АҚШ билан ҳамкорлик шартномасини бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG