Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:44

ГДР собиқ раҳбарининг беваси Маргот Хонеккер оламдан ўтди


Германиялик сиёсатчи, Германия Демократик Республикаси собиқ раҳбари Эрих Хониккернинг беваси Маргот Хониккер 89 ёшида Чилида вафот этди.

Бу ҳақда унинг оиласи маълум қилди. Маргот Хониккер 1992 йилдан буён Чилида яшаётганди.

У ГДР коммунистлар партиясининг фаол аъзоси бўлган. 1963 йилдан 1989 йилгача Шарқий Германия Маориф вазири бўлиб ишлаган.

Унинг эри Эрих Хониккер 1971 йилдан Берлин девори қулатилган 1989 йилгача ГДРга раҳбарлик қилган. Хониккер 1994 йилда оламдан ўтган эди.

XS
SM
MD
LG