Линклар

Фарғонада чақалоғини 2 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди


Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида янги туғилган қиз чақалоғини 2 минг АҚШ долларига пуллашга уринган икки аёл қўлга олинган.

Бу ҳақда Россиянинг РИА “Новости” агентлиги хабар берди.

Фарғоналик 52 ёшли Махфиратхон Юлдашева ҳамда андижонлик 57 яшар Одиной Ҳаққулова исмли аёлллар янги туғилган чақалоқни сотиб юборишни режалаган пайт ҳуқуқ-тартибот идоралари назарига тушган.

Юлдашева чақалоқни 2 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг “Одам савдоси” банди бўйича иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG