Линклар

logo-print

Россиялик спортчилар Сочи Олимпиадасида допинг қабул қилган

Россиянинг Сочи шаҳрида 2014 йилда бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида рус спортчилари допинг истеъмол қилган холда мусобоқаларида қатнашган.

Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати ходимлари эса уларга допинг билан тушиб қолмасликларига ёрдамлашган.

Бу ҳақда Россия антидопинг агентлиги – РУСАДА собиқ раҳбари Виталий Степанов Си-Би-Эс канали мухбири билан суҳбатда таъкидлади.

Ҳозирда Канадада яшаётган Степанов Сочида олтин медал олган камида тўрт россиялик спортчи стероид моддасини қабул қилган холда мусобоқаларда қатнашганини иддао қилган.

РУСАДА собиқ раҳбари Виталий Степановнинг Си-Би-Эс мухбири билан тўлиқ суҳбати эртага намойиш этилиши кутиляпти.

Айни пайтда бу йилги Ёзги Олимпиадага россиялик енгил атлетикачиларнинг қатнашиши савол остида турибди.

Ўтган йил кузида Жаҳон допингга қарши агентлик россиялик спортчилар томонидан тақиқланган препаратлар доимий тарзда фойдаланиб келинганини аниқлаган эди.

Шу тариқа Россия номаълум вақтга енгил атлетика федерацияси мусобақаларидан четлаштирилган.

Допингга қарши агентлик ҳисоботи 2014 йил декабрда Германия телевидениесида намойиш этилган россиялик спортчиларнинг доимий равишда допинг истеъмол қилишларига бағишланган фильмдан кейин бошланган шахсий текширув натижаларига асосланган.

XS
SM
MD
LG