Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:01

Қозоғистон полицияси Олма ота шаҳри марказига йиғилган ўнлаб одамни ҳибсга олди


Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида 7 май куни полиция шаҳарнинг марказий майдонига йиғилган ўнлаб одамни ҳибсга олди.

Полиция шаҳарда янги норозилик тўлқини келиб чиқиши олдини олиш учун шундай чорага қўл ургани айтилмоқда.

Одамлар шаҳар марказий ҳиёбонидаги ёдгорликка гул қўйгани келишганини айтишган эса-да полиция уларни қўлини қайириб, олиб кетган ва кечга яқин қўйиб юборган.

Қозоғистонда ерни хорижликларга сотиш ва ижарага бериш масаласи ортидан бир қанча шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.

Норозилик намойишларига қозоқ расмийларининг жорий йил 1 июлидан экин экиладиган 1 миллион 700 минг гектар ер кимошдига қўйилиши ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 26 апрель куни ер сотилиши масаласини чайқов қилаётган провокаторлар “фош қилиниши ва жазога тортилиши лозим”лиги ҳақида билдирганди.

Расмийларнинг таҳдидларига қарамай, мухолифат ер масаласи бўйича 21 май куни умуммиллий митинг уюштирмоқчи.

XS
SM
MD
LG