Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:57

Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини оташкесимни бузишда айблади


Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ўт очишни тўхтатиш келишувини бузишда айбламоқда.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 8 май куни тарқатган баёнотга кўра, Тоғли Қорабоғ минтақасида армани кучлари ўтган 24 соат ичида оташкесимни 120 мартадан кўпроқ бузганлар.

7 майда эса Арманистон Мудофаа вазирлиги озарий кучлари Арманистоннинг шимоли-шарқий чегара ҳудудларини бомбалаганини маълум қилганди.

5 апрелда Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олган эдилар.

Апрель ойи бошида Тоғли Қорабоғ 1994 йилда эришилган оташкесимдан буён энг кучли тўқнашувларда саҳна бўлганди.

XS
SM
MD
LG