Линклар

Афғонистонда транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида 73 киши ҳалок бўлди


Афғон расмийларининг айтишича, мамлакат шарқидаги шоҳ йўлда икки автобус ва ёнилғи ортилган танкернинг тўқнашиб кетиши оқибатида 73 одам ҳалок бўлди.

Ҳалокат 8 май куни эрталаб Ғазний вилоятининг Муқур туманида юз берди.

Ғазний вилояти ҳокимининг сўзчиси, Жовид Солангийнинг айтишича, тўқнашув ортидан чиққан алангада яна ўнлаб инсонлар жароҳат олдилар.

Расмийларга кўра, шоҳ йўл тезлик билан тозаланиб яна ишга туширилди.

Муқир полицияси маълумоти ҳодиса сабабини ўрганаётганини маълум қилди.

Йўл қоидаларига деярли риоя қилинмайдиган Афғонистонда ҳалокатли ҳодисалар тез-тез юз бериб туради.

XS
SM
MD
LG