Линклар

Сурияда ўн ойча муқаддам ўғирлаб кетилган испаниялик уч журналист
ватанларига қайтди.

Хабарларга кўра, улар шанба куни қўйиб юборилган.

Хосе Мануэл Лопес, Анхел Састре ва Антонио Памплиега якшанба куни Мадрид яқинидаги Торрехон ҳарбий базасига келтирилган.

Улар ўтган йил июлида Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинида ўғирлаб кетилган эди.

Исмания оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, уларни Ал Қоиданинг Суриядаги ҳарбий қаноти - "Жабҳатан Нусра" жангарилари асир олган.

Испания ҳукуматининг маълум қилишича, журналистлар иттифоқчилар ва дўст мамлакатлар ёрдами билан озод этилган.

Таъкидланишича, уларни озод этиш амалиётининг охирги босқичида Туркия ва Қатар ёрдам кўрсатган.

2014 йил марти ҳам бир неча ой Сурияда тутқунликда ушлаб турилган яна уч нафар испан журналисти озод этилганди.

XS
SM
MD
LG