Линклар

logo-print

Покистонда таниқли ҳуқуқ фаоли отиб кетилди


Покистонлик ҳуқуқ фаоли Хуррам Закий.

Покистонлик ҳуқуқ фаоли Хуррам Закий.

Покистоннинг Карачи шаҳрида мотоцикл минган номаълум шахслар таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Хуррам Закийни ўлдириб, яна икки кишини ярадор қилиб кетдилар.

Покистон полициясининг маълум қилишича, қуролли шахслар Закийни дўсти билан йўл четидаги ресторанда овқатланиб ўтирган пайтда нишонга олганлар.

Бу ҳужум ортида ким тургани ҳозирча номаълум.

Собиқ журналист Хуррам Закий либерал диний қарашлар тарғиб этилган ва экстремизмнинг ҳар қандай шакли қораланган сайт муҳаррири ҳам эди.

Закий экстремистларнинг таянч нуқтаси ҳисобланмиш Исломободдаги Қизил масжид имоми Абдул Азизга қарши кампанияни ҳам дастаклаб келарди. Фаоллар имомни мамлакатдаги шиа мазҳаби вакилларига қарши фитна қўзғаётганликда айблаганлар.

XS
SM
MD
LG