Линклар

logo-print

Турк ҳарбийлари ИДнинг 55 жангарисини йўқ қилди


Туркиянинг Килис туманида апрель ойида содир этилган ҳужумдан сўнг олинган сурат.

Туркиянинг Килис туманида апрель ойида содир этилган ҳужумдан сўнг олинган сурат.

Туркиялик ҳарбийлар Сурия шимолида “Исломий давлат” гуруҳига қарши ўтказилган амалиёт чоғида 55 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Туркия ахборот агентликлари хабар тарқатди.

Хусусан, Anadolu агентлиги ва Dogan янгиликлар хизмати хабарига кўра, амалиёт чоғида Ҳалаб чеккаларида ИШИДчиларга тегишли 3 автомобил ва 3 ракета отувчи мослама нишонга олинган. Шунингдек, турк ҳарбийлари Ироқ шимолидаги Курдистон ишчи партияси позицияларига ҳам зарба берганлар.

“Исломий давлат” гуруҳи ва Курдистон ишчи партияси сўнгги ойларда Туркияда содир этилган бир неча ҳужум учун масъулиятни зиммаларига олгандилар.

Аввалроқ Туркиянинг собиқ бош вазири Аҳмет Довутўғли “зарурат туғилгудек бўлса, Туркия Сурияга қўшин юборишга тайёр” эканини билдирганди.

XS
SM
MD
LG