Линклар

logo-print

Прагада путинпараст байкерлар норозилик ҳайқириқлари билан қаршиланди


Путинпараст "Тунги бўрилар" байкерлик клуби вакиллари.

Путинпараст "Тунги бўрилар" байкерлик клуби вакиллари.

Ўтган ҳафта охирида путинпараст “Тунги бўрилар” байкерлар клуби аъзолари “Ғалаба йўллари бўйлаб” деб номланган мотоюриши доирасида Чехия пойтахтига кириб борди.

Праганинг марказий Вацлав майдонида рус байкерларини чехиялик фаоллар норозилик ҳайқириқлари билан кутиб олдилар.

Ҳодиса акс этмиш видеода Украина, АҚШ, Европа Иттифоқи ва НАТО байроқларини кўтариб олган фаолларнинг рус байкерларига қарата “Йўқолсин босқинчилар!” ва “Жомадон! Вокзал! Россия!” дея қичқираётганларини эшитиш мумкин.

Ҳайқириқларга жавобан байкерлар сигнал чалиб, йўлида давом этганлар ва Олшан қабристонига бориб, совет аскарлари қабрига гул қўйганлар.

“Тунги бўрилар”нинг Москва-Берлин йўналиши бўйича мотоюриши ҳар йили ўтказилади. Ўзларининг иддаоларича, байкерлар шу тариқа “нацизм устидан қозонилган ғалаба”ни нишонлашга уринадилар.

Бу йил 29 апрель куни Москвада бошланган акция, ташкилотчилар режасига кўра, 9 май куни Берлинда якунига етиши керак.

XS
SM
MD
LG