Линклар

Порошенко: Россия Украинасиз фашизмни енголмаган бўларди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко: “Агар Украина бўлмаса, Россия Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонолмасди”, дея билдирди.

Уруш фахрийлари билан 8 май куни ўтказилган учрашувда Порошенко украиналиклар Қизил армия, совет партизан отрядлари, аксилгитлерчи коалицияга аъзо бошқа армиялар сафида ҳамда Украина исёнчилар армияси отрядлари таркибида нацизмга қарши жанг қилганларини қайд этди.

“Бу урушда украинларсиз ғалаба қозонолмасдилар” дея таъкидлади Порошенко 2010 йилда “Россия Украинасиз ҳам Германия устидан ғалаба қозонган бўларди” деган Владимир Путин билан гўё ғойибона баҳсга киришгандай.

Иккинчи жаҳон уруши йиллари Россия ва Украина Совет Иттифоқи таркибига кирган иттифоқдош республикалар бўлган.

Ўтган йилдан бошлаб Украинада 8 май, Европанинг бошқа кўплаб мамлакатларида бўлгани каби, Хотира ва сулҳ куни сифатида нишонлана бошлади. 9 май ҳам нацизм устидан қозонилган Ғалаба куни сифатида байрам қилинади.

Президент Порошенко билан кеча учрашган фахрийлар орасида Қизил армия сафида жанг қилганлар ҳам, Украина исёнчилар армиясининг собиқ жангчилари ҳам бор эди.

XS
SM
MD
LG