Линклар

logo-print

Теҳрон ҳарбийлари яна бир баллистик ракетани учирди


Тасним агентлиги тарқатган расм

Тасним агентлиги тарқатган расм

Эрон яна бир баллистик ракетани синовдан ўтказганини эълон қилди. Теҳрон билан дунёнинг 6 қудратли давлати ўртасида имзоланган ядровий битим амалга тадбиқ этила бошлаши ортидан Эрон бир нечта ракета синовини ўтказди.

Эроннинг ярим-расмий Тасним агентлиги армия бош штаби бошлиғи ўринбосари генерал Али Абдуллоҳийга таянган ҳолда 2000 километр масофага уча оладиган ракета икки ҳафта аввал синовдан ўтказилганини хабар қилди.

Эроннинг сўнгги пайтларда ракета синовларини ўтказаётгани Қўшма Штатлар ва Европанинг айрим давлатлари тарафидан кескин танқид қилинди.

Эрон ракета синовлари Теҳрон ядровий дастури бўйича қудратли давлатлар билан битим имзоланганидан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгаши қабул қилган резолюцияга зид келмаслигини айтмоқда. Мазкур резолюцияда Эрондан ядровий қурол таший оладиган ракеталарни синамаслик талаб қилинган. Эрон яқиндан бери синаётган ракеталар ядровий қурол таший олмаслигини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG