Линклар

Сочида олтин медаль олган россиялик спортчиларнинг камида тўрттаси допинг ичгани иддао қилинмоқда


Россия спортчиларининг допинг истеъмол қилганига доир маълмотларни ошкор қилган Виталий Степанов ўз ихтиёрида Россия допингга қарши кураш идораси собиқ расмийсининг Сочи олимпиадасида олтин медал ютган спортчилардан камида тўрт нафари допинг ишлатганини тан олгани ёзиб олинган аудио борлигини иддао қилди.

8 май куни АҚШ телеканалининг 60 дақиқа дастурига интервью берган Степановнинг айтишича, 15 соатлик аудио ёзувда Россия допинг лабораториясининг собиқ раҳбари Григорий Родченков билан суҳбат ёзилган.

Степанов допинг ишлатгани иддао қилинаётган спортчилар исмларини келтирмади. Унинг айтишича, Сочи олимпиадасида Федерал хавфсизлик хизмати “допинг назоратчиси” сифатида ҳаракат қиллган. “ФСБ Сочида допингга қарши жараённинг ҳар бир босқичини назорат қилишга ҳаракат қилган”, деди Степанов.

Жаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) матбуот вакили Бен Николс ташкилот Стпеновнинг интервьюсини кўриб чиққани ва унинг иддаоларини “жуда ташвишли”, деб ҳисоблашини баён қилди. “Бу иддаоларни зудлик билан ўрганиб чиқамиз”, деди у Рейтерс агентлигига.

Россия допингга қарши кураш агентлиги ваколати бекор қилинган ва Москва ўз спортчиларининг жорий йил августида Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Ёзги Олимпия ўйинларига қўйилиши учун қўйилган талабларни бажаришга зўр бериб ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG