Линклар

Тожикистон расмийлари пойтахт Душанбеда 9 май Ғалаба куни террор хуружини амалга ошириш ниятида бўлган “Исломий давлат” эксртемист гуруҳининг тўрт тарафдори қўлга олинганини баён қилди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, Россия полицияси берган маълумот асосида Тожикистон фуқароси Достон Менглиқулов 6 май куни Душанбега учиб келгач аэропортда қўлга олинган.

Россия полицияси 2 май куни Москвада бир неча нафар маркази-осиёлик Россия пойтахтида террор хуружини режалаганлик айби билан қўлга олиниши ортидан Тожикистонга ахборот юборган.

Менглиқуловнинг уч нафар шериги Тожикистон жанубида қўлга олинган айтилмоқда.

Қўлга олинганларнинг барчаси Суриядаги “Исломи давлат” гуруҳи буйруғига биноан Тожикистонда террорчи ҳаракатларни режалаганликда гумонланмоқда.

Тожикистон ҳукумати юзлаб тожикистонлик Сурия ва Ироқдаги ИШИД сафига қўшилганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG