Линклар

Мишель Платини УЕФА раҳбарлигидан бутунлай кетишини эълон қилди


Мишель Платини

Мишель Платини

Европа Футбол Уюшмалари Иттифоқи – УЕФА президенти Мишель Платинини лавозимидан олти йилга четлатиш қарори Лозаннадаги Спорт масалалари бўйича арбитраж суди томонидан мшатилди, лекин бекор қилинмади.

9 май куни суд қарори эълон қилиниши ортидан 60 ёшли Платини УЕФА раҳбарилигидан бутунлай истеъфога кетишини билдирди.

Платини ва ФИФА собиқ президенти Зепп Блатер ўтган йили этик қоидаларни бузганликда айбдор деб топилган эди. Бунга ФИФА томонидан Платинига 2 миллион АҚШ доллари тўлангани сабаб бўлган. Иккала мулозим қонунни бузганларини инкор қилишган.

9 май куни Платинининг адвокатлари эълон қилган баёнотда “Мишель Платини УЕФАнинг келгауси конгрессида ташкилот президенти лавозимидан истеъфо беришини эълон қилади”, дейилади. Унда шунингдек, франциялик машҳур футболчи “адолатсиз” қарордан “жуда таассуфда” экани ҳам қўшимча қилинган.

XS
SM
MD
LG