Линклар

Қрим татарлари мажлиси ЕИдан Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни сўрамоқда


Қрим татар халқи мажлисининг лидери Рефат Чубаров.

Қрим татар халқи мажлисининг лидери Рефат Чубаров.

Қрим татар халқи мажлисининг лидери, Украина Олий радаси депутати Рефат Чубаров Европа Иттифоқини Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга, жумладан, жилла қурса вақтинча нефть учун эмбарго жорий қилиш ва Москвани халқаро SWIFT банк коммуникацияси тизимидан узиб қўйишга чақирди. Бу ҳақда Чубаров Украинанинг “Громадьске ТВ” телеканали эфирида билдирди.

“Қрим татарларига қарши қатағон кучайиши қабатида бизнинг вазифамиз халқаро ҳамжамиятни Россияга қарши янада кескинроқ санкциялар жорий қилишга мойиллаштириш бўлиши керак”, деди Чубаров.

12 май куни Европарламент Россия томонидан қрим татарлари ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисидаги резолюцияни муҳокама қилади. Кун тартибига Россия томонидан аннексия қилинган Қримда татарларга нисбатан қонун устиворлиги ва демократия муаммолари ҳақида дебатлар ўтказиш ҳам режаланган.

26 апрель куни Москвага тобеъ Қрим Олий суди Қрим татар халқи мажлисини экстремистик ташкилот ўлароқ тан олди ва Россия ҳудудида бу ташкилот фаолиятини тақиқлаб қўйди. Amnesty International халқаро ташкилоти бу қарорни қоралади.

2014 йилда Қрим татарлар мажлиси Қримнинг Россияга қўшиб олинишига қарши чиққан. Ўтган йилнинг 20 сентябридан Россия томонидан аннексия қилинган Қримни изоляция қилиш бўйича муддатсиз фуқаровий акция бошланган. Акция иштирокчилари сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши, халқаро кузатувчиларнинг Қримга тўсиқсиз киритилиши ва яриморолда қрим татарларига қарши қатағоннинг тўхталишини талаб қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG