Линклар

logo-print

Туркманистонда сигарет контрабандаси билан шуғулланган қирғиз дипломати қўлга олинди


Туркманистонда сигарет контрабандаси учун қўлга олинган Қирғизистон фуқароси элчихона ходими бўлган. Бу маълумотни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Озодликнинг қирғиз хизматига тасдиқлаган.

Айтилишича, 36 ёшли Манас Ўсмўнов Қирғизистоннинг Туркманистондаги элчихонасида техник ходим бўлиб ишлаган. Вазирлик иддаосича, у раҳбариятнинг рухсатисиз шахсий автомобилида Туркманистонни тарк этмоқчи бўлган. Туркманистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганидан кейин Ўсмўнов вазифасида озод қилинган.

Туркман нашрларининг хабар қилишича, Манас Ўсмўнов 2016 йил 17 апрелида “Фарап” чегара-ўтиш масканида ушланган. Қўлга олинган пайтда унинг Toyota Highlander русумли автомобилидан контрабанда йўли билан хориждан олиб келинаётган йирик миқдорда сигарет партияси топилган.

XS
SM
MD
LG