Линклар

Пентагон: ИДнинг Анбар вилоятидаги қўмондони ўлдирилди


Абу Ваҳиб деб билинган шахс (видеодан олинган сурат).

Абу Ваҳиб деб билинган шахс (видеодан олинган сурат).

АҚШ расмийлари маълумотига кўра, Ироқнинг Анбар вилоятидаги “Исломий давлат” гуруҳи қўмондони Абу Ваҳиб коалиция кучларининг ҳаво зарбаси чоғида ўлдирилган.

Пентагон матбуот котиби Питер Кукнинг билдиришича, Абу Ваҳиб ва унинг уч шериги 6 май куни улар тушган автомобиль нишонга олингани натижасида ҳалок бўлган. Кукнинг айтишича, Абу Ваҳиб аввал Ал-Қоида гуруҳи аъзоси бўлган ва “Исломий давлат” томонидан тасвирга олинган қатл саҳналарида кўриниш берган.

ИД қўмондони авиазарба нишонига айлангани ҳақида аввал ҳам хабарлар пайдо бўлганди, бироқ Кукнинг баёноти бу борада ҳарбийлар томонидан берилган илк расмий билдирувдир.

АҚШ бошчилигидаги хорижий коалиция “Исломий давлат” гуруҳи Ироқ ва Суриянинг каттагина ҳудудини эгаллаб олган 2014 йилдан бери гуруҳ позицияларига ҳаводан зарба бериб келади.

XS
SM
MD
LG