Линклар

Ҳалабда оташкесим тартиби 2 кунга узайтирилди


Ҳалаб кўчалари, 2016 йил марти.

Ҳалаб кўчалари, 2016 йил марти.

Сурия ҳарбий қўмондонлиги мамлакат шимолида жойлашган Ҳалаб шаҳри ва унинг ён-атрофида 10 майдан эътиборан оташкесим тартиби яна 48 соатга чўзилганини эълон қилди. Аввалги келишувга мувофиқ, бу минтақада оташкесим тартиби 9 май куни тугаши керак эди.

Сўнгги ҳафтада Ҳалаб ва унинг атрофида ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида тўқнашув кучайиб кетди, бу эса ҳукумат ва мухолифат ўртасида Женевада ўтказилаётган музокараларни барбод қилаёзди.

29 апрелдан оташкесим тартибини тиклашга уринган томонлар муайян ҳудудларга, шу жумладан, Ҳалабга тегишли алоҳида-алоҳида бир неча битим тузди, шунга қарамай, шаҳарда тўқнашувлар давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG