Линклар

Апрель ойида Тошкентда квартиралар 2 фоизга арзонлади


Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бири.

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бири.

Тошкентда иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нарх апрель ойида мартдагига нисбатан 2 фоизга арзонлади. Ҳозирда бу квартираларнинг 1 квадрат метри аввалгидек 633 доллардан эмас, балки ўртача 623 доллардан сотилмоқда. Бу ҳақда Газета.уз нашри CREDO MAX ESTIMATION ташкилоти маълумотига таянган ҳолда хабар қилади.

Хабарга мувофиқ, ўтган ой Тошкентда бетон уйларнинг квадрат метри 590 доллардан тўғри келган. Март ойида бу кўрсаткич 600 долларни ташкил этганди. Ғиштли уйларнинг квадрат метри эса апрелда ўртача 663 доллардан баҳоланган (мартда 677 доллар эди).

Апрель ойида Тошкентнинг 11 туманидан 9 тасида уйлар нархи бироз пасайгани, Учтепа ва Чилонзор туманларида эса аксинча озроқ кўтарилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG