Линклар

Тошкентда кучли шамол йиқитган дарахтлар кўплаб автомашина ва биноларни шикастлади


Фейсбукдаги "Водители Ташкента" гуруҳи саҳифасидан олинган сурат.

Фейсбукдаги "Водители Ташкента" гуруҳи саҳифасидан олинган сурат.

Душанбага ўтар кечаси кузатилган кучли шамол оқибатида Тошкентда дарахтлар ва симёғочлар қўпорилган, пировардида ён-атрофдаги автомобиллар ва биноларга шикаст етган. Тунда содир бўлган момақалдироқ, чақин ва кучли жала одамларнинг ақлини шоширган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратларда шамол қулатган дарахтлар тагида кўплаб автомобиллар қолиб кетганини кўриш мумкин.

“Ўзгидромет” марказининг хабар қилишича, шу каби шиддатли жала ва шамол Ўзбекистоннинг аксар ҳудудида 10 май куни ҳам кузатилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG