Линклар

Вашингтондаги Журналистик суриштирув халқаро консорциуми (ICIJ) “Панама ҳужжатлари”ни жамоатчиликка ошкор этиши ортидан юздан зиёд ўзбек фуқаросининг офшор ҳисобига эгалиги маълум бўлди.

Ўз бойликларини яшириш ва солиқдан қочиш мақсадида Панамада офшор очган ўзбекистонликларнинг аксари Тошкент ва Фарғона водийсининг учта вилояти – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятидан экани аёнлашди.

Панамада жойлашган Mossack Fonseca юридик ширкатига таалуқли ўн бир миллион ҳужжат Германияда чиқадиган Suddeutsche Zeitung газетасига сиздирилган ва улар ҳужжатларни Журналистик суриштирув халқаро консорциуми билан баҳам кўрган эди.

Бу ҳужжатлар Mossack Fonseca нинг қай тарзда мижозларига пулларни ювишда, жазо чораларини четлаб ўтишда ва солиқлардан бўйин товлашда ёрдам берганини кўрсатади.

XS
SM
MD
LG