Линклар

Баварияда номаълум шахс вокзалдаги йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди


Германиянинг Бавария минтақаси Графинг шаҳри темир йўл вокзалида номаълум шахс йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилди.

Ҳужумга учраганлардан бир нафари ҳаётдан кўз юмди. Яраланганлардан тўрт нафарининг ахволи оғир экани айтилмоқда.

Гувоҳларга кўра, ҳужумчи “Аллоҳу Акбар!” деб бақирган. Полиция ҳужум қилган шахсни қўлга олган.

Мюнхен мэри Ангелика Обермайр ҳужумчи Германия фуқароси эканини билдирди.

Ҳужум ортидан Графинг вокзали вақтинча ёпилди.

XS
SM
MD
LG