Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:15

АҚШдаги маҳкама Каримова ишини вақтинча тўхтатди


Нью Йоркдаги маҳкама Ўзбекистон президентининг тўнғичи Гулнора Каримовага оид кўрилган 850 миллион АҚШ долларилик маблағларнинг конфискация этилиши билан боғлиқ ишни тўхтатган.

АҚШ ва Ўзбекистон ҳукуматлари илтимосига кўра, Вашингтон ва Тошкент музлатилган пуллар тақдирини судсиз келишиб олишларига имкон бериш учун шундай қарорга келинган.

Бу ерда гап коррупцион схемалар орқали орттирилгани даъво қилинаётган Швейцария банкларидаги 550 миллион АҚШ доллари, АҚШ, Ирландия,Люксембург, Белгия банкларида ҳибс этилган 300 миллион долларлик маблағлар ҳақида бормоқда.

АҚШ Адлия департаменти ҳибс этилган маблағларни ўз тасарруфига ўтказиш учун қонуний чора кўришни бошлаганди.

Ўзбекистон томони эса Нью Йорк маҳкамаси ҳакамига мактуб ёзиб, коррупцияга алоқадор шахслар жазога тортилганини пеш қилишан холда АҚШдаги адвокатлик ширкати орқали пуллар Ўзбекистонга қайтарилиши керак, деган талабни илгари сурганди.

Нью Йорк Жанубий Дистрикт маҳкамаси бу иш юзасидан АҚШ ва Ўзбекистон расмийларига ўзаро музокара олиб бориш ва мумкин ечимга келишиш учун муддат белгилаган.

Агар томонлар пулларнинг тақдири юзасидан музокара олиб бориб, маълум бир ечимга келмасалар маҳкама қайта бошланиши мумкинлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG