Линклар

logo-print

Бир ой мобайнида Тошкентда жаҳон бозорини, сармоялар ва технологияларни таҳлил қилиш маркази ўз фаолиятини бошлайди.

Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки қошида мазкур марказни ташкил этиш ҳақида вазирлар маҳкамаси 5 май куни қарор чиқаргани ҳақида ўзбек матбуоти сешанба куни хабар берди.

Марказ жаҳон бозорларини, тараққий этган мамлакатлардаги технологик янгиликларни таҳлил қилади ҳамда мана шу асосда иқтисодиётнинг муайян тармоқларига сармоявий фаолият юзасидан конкрет тавсияларни ишлаб чиқади.

Марказ, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилади, илғор технологиялар бўйича ахборот алмашади.

XS
SM
MD
LG