Линклар

АҚШдан Ўзбекистонга дори-дармондан иборат инсонпарварлик ёрдами олиб келинди


Қўшма Штатлар Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами доирасида умумий қиймати 2 миллион 255 минг долларлик дори-дармонларни топширади.

Сешанба куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памелла Спратлен ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов мазкур инсонпарварлик ёрдами Тошкентга етиб келганини матбуотга маълум қилди.

Дори-дармонлар “ГлаксоСмитКляйн” ҳамда“Мерк Шарп ва Доум” фармацевтика ширкатлари томонидан тақдим этилган. Инсонпарварлик ёрдами “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан Тошкентга бепул олиб келинган.

1992 йилдан то шу кунгача АҚШ USAID ташкилоти орқали Ўзбекистонга 365 миллион долларлик кўмак кўрсатган.

XS
SM
MD
LG