Линклар

Афғонистонда худкуш ҳужум оқибатида 10 одам ҳалок бўлди


Нангарҳорда террор ҳаракати амалга оширилган автомашина.

Нангарҳорда террор ҳаракати амалга оширилган автомашина.

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида худкуш террорчи портловчи модда юкланган автомашинани портлатиши оқибатида камида 10 одам ҳалок бўлди, 23 одам яраланди.

Хабарда айтилишича, портлаш 10 май куни Покистон билан чегарадош бўлган Назён шаҳрида содир этилган. Нангарҳор вилоят полицияси раҳбари Заравар Зоҳиднинг билдиришича, портлаш жанггариларга қарши кўнгиллилар отрядларини ташкил қилаётган қабила оқсоқоли Малик Деҳқонга қарши уюштирилган. Малик Деҳқон яраланганлар орасидан топилган.

Портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олган эмас.

Нангарҳор вилоятининг чегара олди туманларида сўнгги ойларда Толибон ва ҳукумат кучлари ўртасида қақшатқич жанглар бўлиб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG