Линклар

Италияда Рим, Париж ва Лондонда террор уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди


Террорчиларни қўлга олаётган поилциячилар.

Террорчиларни қўлга олаётган поилциячилар.

Италия ҳукумати мамлакатда террор ҳаракатларини режалаштирган икки нафар афғонистонлик ва бир нафар покистонлик қўлга олинганини маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, қўлга олинганлар Италиядан ташқари Британия ва Францияда ҳам террор ҳужумлари уюштиришни режалаштирган.

Прокурор Роберто Росси қўлга олинганлар террор ҳужумларини амалга оширишлари аниқ бўлгани юзасидан ҳеч қандай исботлар йўқлигини айтди. Бироқ прокурорга кўра, қўлга олинган Ҳаким Носирий, Гулистон Ахмадзай, Зулфиқор Амджад халқаро террорчилик ва ноқонуний миграцияга кўмаклашишда гумон қилинмоқда.

Қўлга олинганларнинг телефонларидан, мусодара қилинган видео ва фото меатериаллардан келиб чиқиб, терговчилар Бари, Рим, Париж ва Лондонда террор ҳужумлари режалаштирилган, деган хулосага келган.

XS
SM
MD
LG