Линклар

Барак Обама май ойида Япониянинг Хиросима шаҳрига боради


Барак Обама президент самолётига чиқмоқда.

Барак Обама президент самолётига чиқмоқда.

Президент Обама атом бомбаси ташланган Хиросимага келган биринчи АҚШ президенти бўлади.

Оқ уйнинг билдиришича, президент Хиросимга 27 май куни Осиё сафари доирасида ташриф буюради. Мазкур сафар доирасида Обама Вьетнамга ҳам боради. Японияда АҚШ президенти G-7 саммитида иштирок этади.

Оқ уйнинг 10 май куни тарқатган баёнотида айтилишича, “Хиросима сафари АҚШнинг ядровий қуролларсиз тинч ва хавфсиз дунё” принципига содиқ эканини кўрсатади. Айни пайтда президент Хиросимга ташланган атом бомбаси учун расман узр сўрамайди.

АҚШ ҳарбий самолётлари 1945 йилнинг 6 августида Хиросимга 15 килотоннали атом бомбасини ташлагани оқибатида бир неча дақиқа ичида 80 минг одам ҳалок бўлган эди. Япониянинг Нагасаки шаҳрига 9 август куни ташланган иккинчи атом бомбаси Иккинчи жаҳон уруши якунланишини тезлаштирган.

XS
SM
MD
LG