Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:30

Москвада паспортини йўқотган бухоролик аëл уни топишда ëрдам сўрамоқда


Дилрабога кўра¸ унинг паспорти 9 май куни Павловский поссад шаҳарчасидаги вокзал атрофида ë тушиб қолдирилган¸ ëки ўғирланган.
Дилрабога кўра¸ унинг паспорти 9 май куни Павловский поссад шаҳарчасидаги вокзал атрофида ë тушиб қолдирилган¸ ëки ўғирланган.

Бухоролик 27 яшар Дилрабо Эшмуродова 9 май куни Москва вилояти Павловский поссад шаҳарчасида Ўзбекистон биометрик паспортини йўқотиб қўйган. Ўзбек муҳожирлари Озодликка мунтазам киргани боис¸ балки улардан кимдир паспортимни топган бўлса¸ қайтиб берар¸ деган илинжда Дилрабо Озодлик орқали юртдошларига мурожаат қилди.

Дилрабонинг Озодликка айтишича¸ паспорти эрининг орқа чўнтагида бўлгани учун¸ на уни тушириб қолдиришгани ва на уни биров ўғирлаганини билишмайди.

“Тушириб қолдирган бўлсак ҳам¸ ўғирлашган бўлса ҳам¸ бу воқеа шаҳар вокзали атрофида бўлди”¸ дейди Дилрабо.

Унга кўра¸ 9 май куни улар юрган кўчада ўзбекистонлик муҳожирлар кўп бўлган.

- Улардан балки кимдир паспортимни топган бўлса ҳам¸ уни полицияга топширишдан қўрқиб¸ эгасини қаердан топишни билмай ўтириргандир. Илтимос¸ паспортимни топишда ëрдам беринглар¸ дейди Дилрабо Эшмуродова.

Паспортини йўқотган бухоролик Дилрабо билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:18 0:00
Бевосита линк

2014 йил 27 март куни санаси билан Бухоро вилояти ИИБ томонидан 1989 йилда туғилган Дилрабо Эшмуродова номига берилган Ўзбекистон паспортини топганлар бўлса¸ улар Дилрабонинг турмуш ўртоғи Анварнинг +926 649 97 49 рақами¸ ëки Озодликнинг Москвадаги мухбири Умидбекнинг +926 530 80 43 рақамига қўнғироқ қилиб¸ эгасига қайтаришлари мумкин.

XS
SM
MD
LG