Линклар

logo-print

Ироқ расмийлари Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган мавзесидаги портлашда ўлганлар сони камида 63 кишига етганини маълум қилди.

Бу ерда бомба ўрнатилган автомобил портлаши натижасида яна 80 киши жароҳатланди. Булардан айримларининг жароҳати оғир экани айтилмоқда.

Бу кейинги йиллар ичида Бағдодда кузатилган энг кучли портлашлардан бири сифатида қайд этилди. Автомобил шаҳарнинг шарқий қисмидаги Садр Сити туманида жойлашган бозорлардан бирида портлатилди.

Бу портлаш учун масъулиятни "Исломий давлат" ўз зиммасига олди ва буни ушбу ҳудудда йиғилган қуролли шиалар гуруҳига қарши уюштирилган ҳужум, деб атади.

Кейинги пайтларда Ироқнинг шимоли-шарқидаги каттагина ҳудудни эгаллаб турган "Исломий давлат" террорчилари шиа жамоаларига нисбатан ҳужумларини оширмоқда.

XS
SM
MD
LG