Линклар

logo-print

11 май куни Грузияда АҚШ ва Грузия ҳарбийлари ўртасидаги қўшма машғулотлар бошланди. Бу машғулотлар 26 майга қадар давом этади.

Россия ҳукумати қўшма машғулотлар Кавказ минтақасидаги вазиятни беқарорлаштиради, дея қоралаган.

2008 йилда Россия ва Грузия ўртасида қисқа муддатли уруш бўлган ва ўшандан буён Россия ўзини мустақил, деб эълон қилган Жанубий Оссетия ҳамда Абхазия ўлкаларини қувватлаб келади.

Тбилиси раҳбарияти машғулотларда жами 1 минг 300 аскар қатнашишини билдирган. АҚШ томонидан 650, Грузия армиясидан 650 ҳамда Британия армиясидан 150 ҳарбий иштирок этади.

5 май куни АҚШ армиясининг танклари ва қуролланган ҳарбийлар Қора Денгиздаги Поти базасига борган.

XS
SM
MD
LG