Линклар

Боткен туманидаги Жарик-Суу қишлоғида жойлашган чегара-ўтказиш пунктида ҳарбийлар Афғонистоннинг 7 фуқаросини қўлга олди.

Чегара хизмати берган хабарга кўра, 9 май куни қўлга олинган шахслардан бирида 2016 йилнинг 20 июлигача берилган виза, қолганларида эса қочқинлик мақоми берилганига оид муддати битган маълумотнома бўлган.

Афғонистон фуқаролари чегарадан ноқонуний ўтгани учун жаримага тортилган ва айни пайтда Қирғизистон ИИВ ихтиёрига берилган.

Расмий хабарга кўра, афғонистонликлар Қирғизистонга Тожикистондан киришга уринган.

XS
SM
MD
LG