Линклар

Интернетда эълон қилинган "Панама ҳужжатлари" маълумотлар базасида «Dariga N. Nazarbayeva» номи борлиги маълум бўлди.

9 май куни суриштирув билан шуғулланувчи Журналистлар халқаро консорциуми – ICIJ “Панама ҳужжатлари” лойиҳасига доир 200 мингдан ортиқ ҳужжат жамланган маълумотлар базасини онлайн ресурсда эълон қилди.

ICIJ ташкилотига кўра, Dariga N. Nazarbayeva 2007 йилдан 2012 йилгача Виржиния оролларидаги Asterry Holdings LTD. оффшор ширкати эгаларидан бири бўлган. Бу шахснинг Қозоғистон президенти қизи Дариға Назарбоева экани тахмин қилинмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳужжатларда Дариға Назарбоеванинг ўғли Нурали Алиевнинг исми ҳам бор.

Панамада жойлашган Mossack Fonseca юридик ширкатига таалуқли 11 миллион ҳужжат ўтган ойда Германияда чиқадиган Suddeutsche Zeitung газетасига сиздирилган ва бу ҳужжатлар жаҳон матбуотида катта шов-шув бўлган эди.

9 май куни омма ихтиёрига ҳавола қилинган 200 мингдан ортиқ ҳужжатда 104 нафар ўзбекистонликнинг номи бор.

XS
SM
MD
LG