Линклар

logo-print

Дала-туз пахта билан бандлиги учун моллар ахлат еяпти


Резюме

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ************************************************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

14:02 19.7.2016

Озодликка келган суратларда ахлат контейнерни титиб қорин тўйғазаётган қорамол акс этган. Тингловчимиз ўз жўнатмасига илова қилган матндан суратлар айнан шу кунларда олингани англашилади. Чунки у куйдирги касаллиги билан боғлиқ ваҳималарни ҳам тилга олган. Лекин афсуски, сурат Ўзбекистоннинг қаерида олингани айтилмаган.

Азиз тингловчи, балки сиз ўзингиз яшаётган аҳоли пункти акс этгандир бу суратларда? Агар бундай бўлмаса, балки ўзингиз яшайдиган шаҳар-қишлоқда ҳам кузатиш мумкиндир бундай кўринишни?

***

"Ҳозирги кунда куйдирги деган касаллик кўпайган бир пайтда кун бўйи ахлат ейдиган молни касал бўлмайди деб ким айта олади?

Моллар ҳар куни ахлат титади. Болалар ахлат ташлашга келса молларни қувлайди.

Шикоят қилмаган жойимиз қолмади. Муаммони ечиш ҳеч кимга керак эмас. Ҳамма ўзидан узоқ қилади.

Моллар кўп қаватли уйларнинг ичигача кириб кетади. Кўп қаватли уйлар олдидаги дарахтлар¸ гулларни пайҳон қилади."

15:09 15.7.2016

Сўхликлар банкдан пул олиш учун чегарадан ўтиб-қайтишга мажбур бўлаяпти

Пул ўтказмалари

Пул ўтказмалари

Сўхлик муштарий Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги банкда нақд пул йўқлиги боис, одамлар дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида қуйидагиларни ёзди:

Ассалому алайкум, мен Фарғона вилоятининг Сўх туманида истиқомат қиламан. Сизларга қуйидаги масала бўйича ёзмоқдаман:

Маълумки, кўпгина сўхликлар Россияга кетиб, ўша ерда ишлайдилар. Улар ишлаб топган пулларини уйдаги оилаларига ва қариндошларига жўнатишади, аммо кўп ҳолларда Сўх банкида нақд пул бўлмагани сабабли Россиядан жўнатилган пулларни олиб бўлмайди. Шундай қилиб, пул олиш учун Фарғона шаҳрига боришга мажбурмиз. Бу шубҳасиз ноқулайликлар туғдиради. Биринчидан, Қирғизистоннинг чегарасидан ўтиб, Ўзбекистоннинг чегарасига боришнинг ўзи жуда ҳам узоқ ва қийноқга соладиган йўл. Иккинчидан, бориб келиш учун камида 80 минг сўм сарфлаймиз. Агар Сўхнинг банкида доим нақд маблағ етарли бўлганида, халқга анча енгилроқ бўлар эди.

15:29 1.7.2016

"ДАН ходимлари юк машиналаридан 1500000 сўм талаб қилишяпти"

“Ассалому алайкум, Озодлик Радиоси.

Самарқанд шаҳрига кириш постида ДАН ходимлари юк машиналарига жуда катта муаммо келтиришяпти. Айнан шу постдаги ДАН ходимлари юк машиналарини жарима майдонига қўйиб, ҳужжатларни олгандан сўнг, “ҳозир қайтиб келаман...” деб, икки-уч кун сарсон қилиб, 1 500 000 сўм миқдордаги пул талаб қилишяпти. ДАН ходимлари устидан назорат борми ўзи? Қачон бу каби порахўрликнинг олди олинади? Шунинг учун ҳам ёрдам беринг, илтимос”.

19:03 27.6.2016

Силга кураш диспансерида текин дори-дармон берилмаяпти

Ассалому алайкум, Озодлик радиосининг мухбирлари.

Мен айни пайтда Самарқанд шаҳар силга қарши кураш диспансерида ўпкам шамоллаб қолгани туфайли даволаняпман.

Шаҳар диспансерида даволаниш учун шароитлар йўқ. Даволаниш бепул дейилган. Аммо шунга қарамасдан дори-дармонларнинг ярмини сотиб оляпмиз. Шифокорларнинг муомила маданияти йўқ. Мен бундан аввал бу ерда даволанган эдим, аммо касаллик қайталангани туфайли мен шаҳар диспансерига қайтиб келдим. Ҳозир эса 3-бўлимда ётибман. Бўлим бошлиғи Миртазаев деган одам ҳам қўпол. Шикоятимни иноботга олсангиз, мен билан бу ерда бирга даволанаётган касалларнинг шикоятларини сизга ёзардим. ёрдамингиз тегса, савоб бўларди.


Қолганини юкланг

XS
SM
MD
LG