Линклар

logo-print

Тошкент техника университети қайта ташкил этилади


Тошкент Давлат техника университети биноси.

Тошкент Давлат техника университети биноси.

Абу Райхон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети қайта ташкил қилинади.

Ўзбекистон президентининг 2 майда имзолаган қарорига мувофиқ Тошкент давлат техника университетининг ташкилий тузилмаси Машинасозлик технологиялари факультети, муҳандислик геологияси ва кончилик иши факультети ва Энергетика факультетидан иборат бўлади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб иккита янги факультет — Муҳандислик тизимлари факультети ва Муҳандислик-физика факультети очилади.

Университетнинг Нефть ва газ факультети талабалари эса ўқишни Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида давом эттиради.

Бунга қадар университетда Механика-машинасозлик, Геология ва кончилик иши, Авиация, Электроника ва автоматика, Энергетика, Нефть ва газ ҳамда Саноат тармоқларини бошқариш каби еттита факультет фаолият юритар эди.

XS
SM
MD
LG