Линклар

Тошкентлик ҳайдовчилар йўлларни ўзлари таъмирламоқда


Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкентлик ҳайдовчилар йўлларда пайдо бўлган носозликларни ўзлари бартараф этмоқдалар.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда айтилишича, кеча тошкентлик бир гуруҳ ҳайдовчилар Нурафшон ва Себзор кўчалари кесишган жойдаги йўлда пайдо бўлган чуқурларни ўзлари ямаб чиққанлар. Бу чуқурлар бир ой олдин пайдо бўлган, аммо йўл таъмирига масъул ташкилотлар томонидан шу кунгача таъмирланмай қолаётган эди.

Воқеа гувоҳларининг билдиришларича, мазкур ташаббусни ўз исми сир қолишини истаган стамотолог кўтарган. У цемент ва қум олиб келиб, йўлни таъмирлай бошлаган. Шундан сўнг унга бошқа ҳайдовчилар ҳам кўмак бера бошлаган.

XS
SM
MD
LG