Линклар

Бугун АҚШ Руминияда ракетага қарши мудофаа тизими тақдимотини ўтказади


Ракетадан мудофаа тизими жойлаштирилган ҳудудни қўриқлаётган румин аскарлари.

Ракетадан мудофаа тизими жойлаштирилган ҳудудни қўриқлаётган румин аскарлари.

Бугун Қўшма Штатлар Россия хавотир билдирганига қарамай, Европадаги ракетага қарши мудофаа тизими ишга туширилганини эълон қилади.

Руминияда ўтадиган мазкур тадбирда АҚШ ва НАТО расмийлари иштирок этади. АҚШ мазкур тизим Эрон томонидан қилиниши мумкин бўлган эҳтимолий ҳужумнинг олдини олишга қаратилганини айтиб, тизим Россия хавфсизлигига таъсир кўрсатмаслигини билдириб келади.

Кремль эса Европадаги ракетага қарши мудофаа тизими Россияга қарши қаратилган, деб ҳисоблайди. Москва 11 май куни "Мудофаа тизимининг ишга туширилиши Россия миллий хавфсизлигига таҳдид солади", деб баёнот тарқатди.

13 май куни Қўшма Штатлар Польшада ракетага қарши иккинчи мудофаа тизимини барпо этиш ишлари бошланиши ҳақида эълон қилади. Мазкур тизимни 2018 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG