Линклар

Бағдоддаги террор ҳужумларида камида 93 киши ҳалок бўлди


Бағдодда террор ҳужуми содир этилган жой.

Бағдодда террор ҳужуми содир этилган жой.

Ироқ пойтахти Бағдодда 11 май куни содир этилган террор ҳужумида ҳалок бўлганлар сони камида 93 кишига етди.

Кеча Бағдоднинг шиалар истиқомат қилувчи Садр сити мавзесидаги бозорда куннинг биринчи ярмида портловчи мослама ўрнатилган автомашина портлатилиши оқибатида камида 63 киши ҳалок бўлгани ва 80 одам яралангани ҳақида хабар қилинган эди.

Куннинг иккинчи ярмида Бағдоднинг шиалар яшовчи Қадимия ва суннийлар яшовчи Жомия мавзеларида яна иккита автомобил портлатилган. Бунинг оқибатида камида 30 одам ҳалок бўлган.

Портлашлар учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олди ва мазкур террор ҳаракатларини худкушлар амалга оширганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG