Линклар

logo-print

Ҳукумат буюртмани бажармайдиган фермерларга нисбатан жазони кучайтирди


2016 йилдан боғбон фермерлар бошига ҳам пахтакор ва ғаллачи фермер куни тушиши кутилмоқда.

2016 йилдан боғбон фермерлар бошига ҳам пахтакор ва ғаллачи фермер куни тушиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати ўзи билан шартнома тузиб¸ унда зиммасига олган давлат буюртмасини белгиланган миқдор ва вақтда топширмаган фермерларга нисбатан жорий этилган жарима миқдорини оширди.

Бундан сўнг¸ режани бажармаган фермер топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилади.

Айни пайтда¸ тайёрловчи ташкилот ҳам фермер билан шартномада кўрсатилган турлар ва муддатлар бўйича маҳсулотни қабул қилишдан бош тортган ҳар бир ҳолат учун фермерлик хўжалигига 30 фоиз миқдорда жарима тўлайдиган бўлди.

Ўзбекистонда ҳозирга қадар пахта ва ғалла экинлари етиштирувчи фермерлар давлат буюртмасини бажариш мажбурияти остида ишлаган бўлса¸ 2016 йилдан бошлаб¸ мева ва сабзавот етиштирувчи фермер-деҳқонларга ҳам давлат буюртмаси жорий этилди.

Хориждан келаëтган валюта тушумлари кескин камайиб кетгани ортидан ҳукумат 2016 йилда Россияга сотиладиган мева-сабзавот миқдорини ўнлаб бараварга оширишни режаламоқда.

XS
SM
MD
LG